

Бу ҳақда ФИФА президенти Жанни Инфантино маълум қилди. Турнир 1-11 февраль кунлари бўлиб ўтади.
Унда "Реал Мадрид" (Испания), "Фламенго" (Бразилия), "Ал Ҳилол" (Саудия Арабистони), "Ал Аҳли" (Миср), Окленд Сити (Янги Зеландия), Сиэтл Саундерс (АҚШ) ва Видад (Марокаш) клублари иштирок этади.
Турнирнинг амалдаги ғолиби "Челси" ҳисобланади.



