

Вернер мерсисайдликлар ҳақида илиқ фикрларини билдириб ўтган эди.
“Вернер “Ливерпуль” билан фахрланишини айтдими? Бу ёқимли, аммо ушбу мавзуга доир бошқа ҳеч нарса айта олмайман. Яхши ҳамки у: “Ливерпуль” – бу мен борадиган охирги жой”, деб айтмади”, деди Клопп.
Тимо жорий мавсум Бундеслигада 23та ўйинда майдонга тушиб, 23та гол ва 7та ассистга эришган. Унинг трансфер нархи эса 30 млн.га баҳоланмоқда.



