Клопп: "Хёнесснинг "Бавария"га қайтиши менга ноқулайлик туғдирмайди"

Aslanov Jasurbek
21 ноя 2014, 11:52
Дортмунднинг "Боруссия" клуби бош мураббийи Юрген Клоппнинг таъкидлашича, "Бавария" собиқ президенти ўз жамоасига қайтишга боғлиқ ҳеч қандай қаршилиги йўқ.

"Хёнесснинг "Бавария"га қайтиши менга ноқулайлик туғдирмайди. У айбига яраша жазо олди. Унинг муддати тугагач яна ҳаёт давом этади" - дейди Клопп.

Эслатиб ўтамиз, немис грандининг собиқ президенти 27,2 млн евро миқдоридаги солиқларни тўламагани учун 3,5 йилга қамоқ жазосини ўтамоқда.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.com