UZ

Сўнгги янгиликлар

08:44Сенсация! "Ал Ҳилол" даҳшатли ўйинда "Манчестер Сити"ни мағлуб этди ва кейинги босқичга йўл олди  1 08:20Суперлига. 15-тур баҳсларининг бошланиш вақтлари маълум  0 07:40Криштиану Роналду: "Бу аллақачон ўтмиш"  10 04:34"Манчестер Сити" — "Ал Ҳилол". Таркиблар маълум  53 02:00КЖЧ. "Интер" Бразилия жамоасига мағлуб бўлди ва турнирни тарк этди  21 01:11Миржалол Қосимов: "Тўрт ўйиндан буён гол ура олмаяпмиз. Футболчиларга ортиқча босим қилиб юбордим, деган хаёл келди"  8 01:00Суперлига. Плетнёвнинг заргарона узатмасидан сўнг урилган гол "Сурхон"га ОКМК устидан ғалаба тақдим этди  3 00:56Февзи Давлетов: "Бизга бу ғалаба жуда керак эди"  4 00:25РПЛ-2025/26да фақат сардорларга ҳакамлар билан мулоқот қилишга рухсат берилиши мумкин. Бошқалар жазоланади  0 23:23"Астон Вилла" Рэшфорд, Асенсио ва Дисасиларнинг кетганини эълон қилди  1 22:54"Ювентус" тезроқ Влаховичдан қутилмоқчи, Душан эса йиллик маоши 20 млн. евро бўлган таклифни рад этди  1 22:15МЮ нархи 60 млн. фунт бўлган ҳужумчини сотиб олиши мумкин  1 22:00Суперлига. ОКМК ўз майдонида "Сурхон"га енгилди  67 20:33"Реал" сардори жароҳатидан қутилди ва майдонга қайтишга тайёр  2 19:50"Реал" трансфер мақсадларининг биридан воз кечди  3

Клопп соврин ютилмагунча "Энфилд" ёзувига тегишни тақиқлаганди. Энди мумкин Янгиликлар

Клопп соврин ютилмагунча "Энфилд" ёзувига тегишни тақиқлаганди. Энди мумкин

"Ливерпуль" иштирокидаги телеэфирларда You'll never walk alone қўшиғини тинглайсиз, футболчи ва болалар чеҳралари кўрсатилади, аммо ўйинчилар майдонга чиқиб келаётганда энг асосий намойиш этиладиган нарса - This is Anfiel ёзуви.

"Ливерпуль"нинг янги футболчилари стадионга илк бор ташриф буюрганларида ёзувга қўл теккизишади - бу анъанага айланди. Авваллари ўйинчилар майдонга чиқишдан олдин ёзувга тегиниб ўтишган, аммо Юрген Клопп жамоага келганидан сўнг фақат бир киши бу ишни қилди - жамоа сардори Жордан Хендерсон.


Клопп футболчиларга ёзувга тегишни тақиқлади ва аниқ тушунтирди: "Бирор соврин ютишмагунига қадар "This is Anfield" ёзувига тегмасликни сўрадим. Бу ҳурмат белгиси" (бу тақиқ Хендерсонга алоқадор эмас, чунки у 2012 йилда Англия лига Кубогида ғолиб бўлган).

Аммо яна бир ҳикоя мавжуд:

"Бу ерга "Боруссия" билан келганимда ёзувга қўл теккизганман. Кейин йирик ҳисобда мағлуб бўлдик. Бирор нарса ютсак, кейин ёзувга қўл теккизишга қарор қилдим" - дейди немис мутахассиси.


Клопп "Ливерпуль" билан Чемпионлар лигасида ғолиб бўлди ва тақиқ олиб ташланди. "Норвич"га қарши АПЛнинг биринчи тур учрашувида Вейналдум ёзувга қўл теккизди: "Босс соврин ютмагунимизга қадар ёзувга тегишга рухсат бермасди. Вақти келди".

Бу ёзувни афсонавий Билл Шенкли ўрнатган. У 24 йил турган, 1998 йилда эса эскисидан умуман фарқ қилмайдиган янгиси ўрнатилди. Аммо 2012 йилда "Ливерпуль"га келган Брендан Рожерс оригинал вариантни қайтаришни талаб қилди. Шундан сўнг жамоага ғолиблик рухи қайтди.


АПЛда чемпион бўлиш вақти келди.

Рейтинг: +32   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика