Клопп "Сити"дан тақиқ олиниши ҳақида: "Мен мамнунман. Агар уларда келаси мавсумда 10-12та ўйин кам бўлганида, АПЛ жамоаларида умуман имкон қолмасди"

Alisher
14 июл 2020, 18:25
"Ливерпуль" бош мураббийи Юрген Клопп "Ман Сити"дан еврокубокларда қатнашиш бўйича тақиқ олиниб ташлангани ҳақида гапирди.

"Мен "Сити" Чемпионлар Лигасида ўйнашидан мамнунман.

Агар келаси мавсумда уларда 10-12та ўйин кам бўлганда, бошқа АПЛ жамоаларида умумий имкон қолмаган бўларди", - дейди Клопп.

Эслатиб ўтамиз, "Ман Сити" февралда еврокубоклардан 2 йилга четлатилган эди. "Шаҳарликлар" бу қарорга апелляция беришди ва якунда "Сити" фойдасига қарор чиқарилди. 

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/JamesPearceLFC

Сўнгги янгиликлар

Барча ›