Клопп Салоҳ ҳақидаги миш-мишларни рад этди

Eldor Akmurzayev
24 дек 2020, 21:25
Аввалроқ, Муҳаммад Салоҳ “Ливерпул”да бахтли эмаслиги ва жамоадан кетмоқчилиги айтилганди.

Мерсисайдликлар устози Юрген Клопп бунга муносабат билдирди.

“Шартнома ҳақида гаплашмаймиз. Мо (Салоҳ) ажойиб кайфиятда, айни вақт у ўз формасида ва бу энг асосийсидир. Пайшанба куни у қанчалар кўп табассум қилганини кўрганингизда эди. Бошқа айтадиган ҳеч нарса йўқ”, дейди Клопп.

28 ёшли футболчининг мерсисайдликлар билан амалдаги келишуви 2023 йил ёзида тугайди.

Instagram'даги махсус @angliyafutboli саҳифамизга обуна бўлинг!

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Sky Sport