Клопп Оригини ҳеч ким ёзда "Ливерпуль"дан харид қилмаганидан ҳайратда

Alisher
16 сен 2021, 10:48
"Ливерпуль" бош мураббийи Юрген Клопп ҳеч ким мерсисайдликлар ҳужумчиси Дивок Оригини харид қилишни хоҳламаганидан ҳайрон қолди.

"Инсонлар у қанчалар яхши эканлигини унутишмоқда. Бу жамоанинг асосий таркибига кириш қийин. Ёзда бизда Ориги бўйича муносиб таклиф бўлади деб ўйлагандик, аммо одамлар футболни етарлича кўрмаётганга ўхшамоқда. Дивок - ақлбовар қилмас форвард ва "Милан"га қарши ўйинда ўзини ажойиб кўрсатди", - дейди Клопп.

"Милан" (3:2)га қарши Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқич 1-тур ўйини Ориги учун 2021/22 йилги мавсумдаги биринчиси бўлди.

26 ёшли бельгиялик футболчи майдонда 63 дақиқа ўтказди ва 1та ассист қайд этди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Goal