UZ

Сўнгги янгиликлар

08:07Суперлига. Бугун 23-тур якунланади  0 07:30Суперлига. "Пахтакор" – "Сурхон" 1:0   0 01:06Умар Эшмуродов: "Футболимизнинг камчиликлари билиниб қолди"  7 00:27Жавоҳир Сидиқов: "Ютса жамоа ютади, ютқазса ҳам жамоа ютқазади"  6 00:18Элит ОЧЛ. "Насаф" - "Ал Ҳилол" 2:3  4 00:00ОФК ЭЧЛ. Ҳамробеков жамоаси дуранг ўйнади  0 23:24Камолиддин Тожиев : "Охиригача курашиб, муҳим уч очкони қўлга киритдик"  0 23:08Февзи Давлетов: "Ғалаба қозониш учун гол уриш керак, биз эса уч ўйиндан буён гол ура олмаяпмиз"  2 23:00"Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев: "Бугун савия ва даража ўз сўзини айтди"  34 22:47"Ал Ҳилол" бош мураббийи Симоне Инзаги: "Икки бор тўп ўтказиб юборган бўлсак-да, якунда ғалабага эришдик"  20 22:27Ҳакамлар маркази "Пахтакор" - "Сурхон" ўйинидаги баҳсли вазият бўйча изоҳ берди  2 22:01УЕФА Исроилни четлатишга тайёр, аммо...  12 21:02Суперлига. Сергеевнинг ягона голи "Пахтакор"га "Сурхон" устидан қийин ғалабани келтирди  66 20:43Элит ОЧЛ. "Насаф" ўз майдонидаги жанговар ўйинда "Ал Ҳилол"га ютқазди  308 20:10Суперлига. "Динамо" ўз уйида "Шўртан"дан устун келди  12

Клопп: “Омад келмади” Янгиликлар

Клопп: “Омад келмади”

АПЛ 3-турида “Манчестер Юнайтед”га учралган мағлубиятдан кейин “Ливерпуль” устози Юрген Клопп ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

“Улар ўйин стартини жуда агрессив бошлашди ва кейин нима бўлиши аниқ эди. Баҳс бошида тажовузкор ҳаракат қилиб, дарвоза устунини пойлашди.

Ўтказиб юборилган голдан кейин эса устунликни ўз томонимизга оғдирдик ва хоҳлаганимизча ўйнадик. Баъзи вазиятларда омадимиз келмади, танаффусгача ҳисобни тенглаштирсак зўр бўларди.

Ўтказиб юборилган иккинчи гол ҳам бизга ёрдам бермади, голимиздан кейин эса ўйин қизғин кечди. Албатта, бу биз кутган натижа эмас.

Хотиржам ҳаракат қилиб, “Манчестер Юнайтед”га қарши сафардаги ўйинда ақл бовар қилмас даражада кўп зарба бердик. Бироқ, бундай вазиятлардан фойдаланиш керак. 2-таймда Де Хеа фантастик сейв кўрсатди.

Идеалимиздаги ўйинни намойиш этолмадик, 100 фоизга тайёр эмасдик. Иккинчи жамоа ролида бўлишимиз керак эди ва бу биз истаган ҳолат эмас. Рақибнинг қарши ҳужумга ўтишга қодирлигини ҳисобга олсак, бу қийинроқ кечди.

Иккинчи голни қабул қилиш қийин. Бизда бу ҳафта ихтиёримизда 14-15 ўйинчи бор эди ва энди улар жароҳат олмаганига ишонч ҳосил қилишимиз лозим.

Ғалаба қозонишимиз керак эди. Биламан, аҳмоқона эшитилмоқда, аммо менга шундай туюлди.

Ҳозирги вазиятимиздан хавотирдаман, аммо буни шундай қабул қилиш керак”, дейди Клопп.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика