

Клопп "қизиллар" расмий сайтига Нуньес қисқа таътилдан сўнг жамоага келгани ва "Ливерпуль" катта клуб экани, футболчи биринчи марта бундай жамоада майдонга тушса, ҳамма уни кузатиб туришини айтди. Бу ҳали бошланиши, футболчи машғулотлар орқали формага кириши керак, дея қўшимча қилди мураббий.
23 ёшли ҳужумчи жорий мавсум барча турнирлар доирасида 13 та ўйинда майдонга тушиб, 6 та гол урди ва 1 та голга ҳаммуаллифлик қилди.
"Ливерпуль" 11 ўйиндан кейин 16 очко тўплаган ҳолда АПЛда 11-ўринда бормоқда.



