Клопп: "МЮнинг рақиблари учун ёқимсиз янгилик бўлди"

Mirjalol Normatov
26 ноя 2021
"Ливерпуль" бош мураббийи Юрген Клопп яқин вақтлар ичида "Манчестер Юнайтед" бошқарувини қўлига оладиган Ральф Рангник ҳақида гапирди.

"Германияда "Хоффенхайм" ҳамда "Лейпциг"ни нолдан қурган тажрибали мураббий Англияга келмоқда. Ральф доимо менежер бўлишни истайди.

Энди МЮ майдонда жуда тартибли кўриниш беради. Бу МЮнинг рақиблари учун ёқимсиз хабар бўлиши мумкин.

Ҳар бир мураббийга вақт керак. Бу ерда ўйинлар тез-тез бўлади ва вазифани қийинлаштириб юборади", - деди Клопп.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal