Клопп: “Моуриньюнинг “Тоттенхэм”да қилган ишлари ҳақиқатан ҳам эътиборга молик”

Eldor Akmurzayev
15 дек 2020, 21:00
Англия чемпионати 13-туридан ўрин олган эртанги “Ливерпуль” – “Тоттенхэм” баҳси олдидан мезбонлар устози Юрген Клопп ўз фикрлари билан бўлишди.

“Агар айтиш жоиз бўлса, Моуринью ўйинга қайтишга қодирлигини аллақачон исботлаб бўлган. Унинг “Тоттенхэм”да қилган ишлари ҳақиқатан ҳам эътиборга молик. Моуринью жамоани машинага айлантирди. “Шпорлар” унинг қўл остида жуда яхши ўйнамоқда. Ижобий ўтмаган ўйинларда ҳам “Тоттенхэм” жамоавий тарзда тартибли ҳимояланмоқда.

Айни пайт Англия Премьер-лигасида яхши жамоалар жуда кўп. Бу эса бизни бирлаштиради. Агар “Ливерпуль” Сон ва Кейнни ушлай олса, “Тоттенхэм”да бошқа кимдир ажралиб чиқади. Бу хавфли ўйинчиларга эга қойилмақом жамоадир”, дейди Клопп.

Instagram'даги махсус @angliyafutboli саҳифамизга обуна бўлинг!

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Liverpool Echo