

"Қизиқиш? Ҳа, Мессидек футболчини қайси клуб таркибида кўришни истамайди? Бироқ "Ливерпуль"да ҳеч қандай имконият йўқ. Улар сўраётган маблағни "Ливерпуль" ҳеч қанақасига тўлай олмайди.
Месси "Манчестер Сити"га ёрдам бериши мумкин. Ўзи уларни мағлуб этиш жуда қийин, Месси бўлса, билмадим, "Сити"ни тўхтатиб бўлмаса керак. У каби футболчилар АПЛ мавқесини ошириб юбориши аниқ.
Мессини Испаниядан бошқа чемпионатда кўриш ҳам қизиқроқ бўлади. Англияда футбол бошқача ўйналади. Бироқ ишонаманки, уни бошқа чемпионатда ҳам кўрамиз", - деди Клопп.



