Клопп "Манчестер Юнайтед"ни ҳимоя қилди

Оқил Абдубарноев
19 авг 2022
"Ливерпуль" бош мураббийи Юрген Клопп Габриэль Агбонлахорнинг "Манчестер Юнайтед" ҳақидаги сўзларига жавоб қайтарди.

Эслатиб ўтамиз, "Манчестер Юнайтед" "Брентфорд"га 0:4 ҳисобида имкониятни бой бергач, 35 ёшли инглиз манкунианликларни "ҳаваскор футболчилар" деб атаганди.

Юрген Клопп Агбонлахорнинг сўзларига жавоб қайтарар экан, "Ливерпул"нинг "Астон Вилла" устидан қозонилган 6:0 ҳисобидаги ғалабасини эслатди.

"Манчестер Юнайтед" учун ёқимли ҳафта бўлмади. Аммо улар ҳали ҳам кучли жамоа. Агбонлахорга қўнғироқ қилишга тайёрман. Биз "Вилла"ни 6:0 ҳисобида мағлуб этганимизда, у хавфли ўйинчидек кўринмаганди", — деди германиялик мутахассис.

"Қизиллар" 2016 йилнинг февралида, Клопп ташриф буюрган илк мавсумда "Астон Вилла" майдонига сафар қилди ҳамда рақиб дарвозасига жавобсиз 6 та йўллаганди. Ўшанда мезбонлар ўйинчиси Агбонлахор захирага олинганди.


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: Mirror