

“Бир йилдан бери мағлуб бўлмаётганимиз ажойиб, аммо мақсад бу эмас. Биз ўйинни ютишни истаган эдик. Ўйинни назорат қилдик. Рақибда 2 ёки 3 марта имконият бўлди, холос. Йигитлар меъёрни ушлай олди. Ҳеч нарса тугагани йўқ. Кейинги ўйинга яна тайёр бўлишимиз керак”, — дейди Клопп.
Маълумот учун, “Ливерпуль” 21-турдан сўнг битта кам ўйин ўтказган ҳолда 58 очко билан мусобақа жадвалида якка пешқадам бўлиб турибди.



