Клопп "Ливерпуль" бош мураббийи сифатида АПЛдаги 100-учрашувини ўтказмоқда

Aslanov Jasurbek
31 мар 2018, 17:03
Англия Премьер-лигасининг 32-турида "Ливерпуль" "Кристал Пэлас"ни қабул қилмоқда.

Бу баҳс мерсисайдликлар устози Юрген Клопп учун жамоа бош мураббийи сифатида Премьер-лигадаги 100-ўйини. Аввалги 99та учрашувда немис мутахассиси қўл остидаги "Ливерпуль" 53та ғалабага эришди, 28 марта дуранг ўйнади ва 18та марта мағлубият аламини татиб кўрди. Клопп жамоаси ўртача ҳар бир ўйинда 1,89 очко олган - бу Рафаэль Бенитесдан (1,9) кейинги энг яхши натижа.

Клопп 2015 йилда "Ливерпуль"да Брендан Рожерс ўрнини эгаллаган эди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Championat.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›