Клопп жаримага тортилди
21 фев 2019 21:38
Янгиликлар
Клопп жаримага тортилди
Англия футбол ассоциацияси “Ливерпуль” устози Юрген Клоппни 45 минг фунт-стерлинг жаримага тортди.
АПЛ 25-турида “Вест Хэм”га (1:1) қарши беллашувдан кейинги фикрлари учун шундай молиявий жазога лойиқ кўрилди.
Ўйиндан кейин германиялик мутахассис учрашувни бошқарган ҳакам Кевин Френд ҳақида гапириб жумладан шундай деганди: “Биз офсайддан гол урдик. Арбитр бу ҳақда танаффусда билган. Бу эса иккинчи бўлимда бир қатор ғалати қарорлар қабул қилинишига асос бўлди. Албатта қўпол хатолар бўлмади, аммо бу ўйин ритмига таъсир қилди”.
“Ливерпуль” устози ўз фикрлари билан “ҳакамнинг ҳалоллигига шубҳа билан қараган”и боис жаримага тортилди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
"Барселона" собиқ президенти: "Бизда Месси, Хави ва Иньеста борлиги учун ғалаба қозонганмиз. Ёки Европада ҳам Негрейра ғалаба қозониб берганми?"
Фикрлар