Клопп: "Имконият бўлиши билан Ингсни майдонга тушираман"

Aslanov Jasurbek
20 сен 2016, 16:10
"Ливерпуль" бош мураббийи Юрген Клопп юқори рақобат туфайли асосий таркибга кира олмаётган Дэнни Ингсга боғлиқ вазиятга ойдинлик киритди.

"Дэнни машғулотларда яхши ишлаяпти, аммо вазият шундай - биздан ҳужумчилар кўп. У асосий таркибга яқин... нима дейишим мумкин? У ажойиб йигит. Футболчи доимо қаттиқ меҳнат қилиб, кейин таркибга кира олмаса - буни қабул қилиш осон эмас. Бундай ўйинчига нимадир қайтаришни истайсиз. Ҳар доим ҳам бунинг иложи бўлмайди, аммо имконият бўлиши билан уни майдонга тушираман" - дейди Клопп.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Goal