Клопп Гвардиолага жавоб қайтарди

Aslanov Jasurbek
4 ноя 2019, 21:59
"Ливерпуль" бош мураббийи Юрген Клопп ярим ҳимоячи Садио Манени танқид қилган "Манчестер Сити" устози Пеп Гвардиолага жавоб берди.

"Тўғриси ҳозирча ишончим комил эмас-ку, у Садио ёки "Ливерпуль" ҳақида гапирмади. Мен Садио исмини эшитмадим.

Мане симулянт эмас. "Астон Вилла"га қарши ўйинда рақиб Садиони йиқитди. Шундан кейин Мане йиқилди. У рақибининг устидан сакраб ўтгани йўқ", - деди Клопп.

Олдинроқ Гвардиола Манени бир неча бора симулянтлик қилишини айтиб ўтганди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Sky Sports

Сўнгги янгиликлар

Барча ›