Юрген Клопп: "Ғалати эшитилиши мумкин, энди мураббийлик қилишни истамайман"

Mirjalol Normatov
29 июн 2025, 19:27
Бир мавсум давомида мураббийлик фаолияти билан шуғулланмаган Юрген Клопп ўтган вақти ва мураббийлик фаолияти ҳақида гапирди.

"Ҳеч қачон бир ўзим бўлмагандим. Энди эса ўзимга ҳам вақт ажратяпман. Қанчалик ғалати эшитилиши мумкин, лекин ўтган ишларни яна қилишни истамайман. Қилган ишларим мени нормал ҳаётдан ажратиб қўйган экан - демак, менда нормал ҳаётнинг ўзи ҳам бўлмаган. Нормал ҳаёт қанақасига бўлади: машинага ўтирсам фақатгина уй манзилим бўларди: стадион, машғулот қароргоҳи ва уй.

Лекин Ливерпулда менинг меҳмонларим кўп эди, шу сабабли умуман вақтим ҳам бўлмасди. Сўнгги 4 ойда иккита тўйга бордим, бунгача 23 йил ичида бирор марта тўйга бормаган эканман. Энди ундай бўлмайди.

Энди ҳозирги ишим менга кўпроқ роҳат ва босим бермоқда. Балки эрталаб ухламасман, балки, кечаси кеч ухларман, лекин ишимни яхши ташкиллаштиряпман. Рафиқам ҳам бундан мамнун. Исталган тадбирни олдиндан режалаштира оляпмиз", - деди Клопп.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal

Сўнгги янгиликлар

Барча ›