

Учрашувнинг финал ҳуштаги чалинганидан кейин Дарвин Нуньес ҳамда Пеп Гвардиола ўртасида тушунмовчилик юзага келди. Ҳолатга Юрген Клопп ва унинг ёрдамчиси Пеп Лейндерс аралашди ва футболчини четга олишди.
"Бу ҳолатни тушунтириб беришга мен мажбур эмасман деб ўйлайман. Чунки ушбу ҳолатда мен иштирок қилмадим. Шунчаки ҳолатни юмшатиб, уларни тинчлантиришга ҳаракат қилдим, уларнинг иккисини ҳам яхши кўраман. Уларнинг гапларига ҳам сўзларига ҳам тушунмадим. Ҳаммаси ҳиссиёт билан боғлиқ. Уларнинг иккиси ҳам ғалаба қозонишни истади. Шу сабабли иккиси ҳам хурсанд эмасди", - деди Клопп.




