Клопп: “Фирминосиз ҳатто Чемпионлар Лигасида ҳам ўйнай олмасдик”
04 ноя 2020 19:35
Янгиликлар
Клопп: “Фирминосиз ҳатто Чемпионлар Лигасида ҳам ўйнай олмасдик”
“Ливерпуль” устози Юрген Клопп Диогу Жотанинг ёрқин ўйини сабаб, Роберто Фирминонинг захирада қолиб кетаётганига тўхталди.
“Таркибни танлашда бош оғриғи? Футболчиларимнинг яхши ўйнаши менга ҳеч қачон бош оғриғи бўлмаган! “Аталанта”га қарши баҳсга танланган таркиб тушунарли. Диогуни қўйишдан мақсад, биринчи навбатда у қандай ҳолатда эканлигини кўриб олиш эди, иккинчидан эса “Аталанта”нинг ўйин услуби ва ҳимоявий футболи сабаб бўлди.
Бироқ, баъзида бизнинг дунёмиз ёрқин кўринишга эга бўлмайди. Кимдир порлашни бошласа, биз дарҳол 500 та ўйин ўтказган футболчи каби уни мақтай бошлаймиз. Бобби Фирмино бўлмаганда ҳатто Чемпионлар Лигасида ҳам ўйнай олмаган бўлардик. У жамоа билан. Кўпчилик: “Ливерпуль”нинг ўзига хослиги нимада?”, деб савол беради, уларга, “Бобби Фирминонинг ўйинида”, деб жавоб бераман”, дея қайд этган Клопп.
Фикрлар