Клопп ФИФАнинг қароридан ғазабда

Alisher
23 дек 2019, 14:00
Немис мутахассиси клублар ўртасидаги ЖЧ финалидан сўнг ғазабда эди.

Хабар қилинишича, "Ливерпуль" ғалабани мухлислар билан нишонлашни режалаштирган, аммо якунда ФИФА вакиллари футболчиларни мухлислардан узоқлаштирган.

Клоппга бу ҳолат хавфсизлик сабаб эканлиги айтилди. Якунда футболчилар ғалабани мухлислар олдида нишонлай олишмади.

"Ливерпуль" бу қарорни беъманилик деб ҳисоблайди. Клубнинг таъкидлашича, мухлислар 1500 километрлик масофани босиб ўтишган, аммо муваффақиятдан тўлиқ роҳатлана олишмаган.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: dailymail.co.uk