Клопп Эмерининг истеъфоси ҳақида: "Бу хабардан ҳайрон қолдим"

29 ноя 2019, 21:15
"Ливерпуль" бош мураббийи Юрген Клопп Унаи Эмерининг "Арсенал" мураббийлигидан бўшатилгани ҳақида фикр билдирди.

"Бу хабардан ҳайрон қолдим, лекин бу футбол дунёси. Барча тафсилотлар ва у ерда нима бўлганидан бехабарман, аммо клуб раҳбарияти яққол натижадан қониқмаганди. 

Унаига барча яхшиликларни тилайман. У турли хил мамлакат ва лигаларда барчасини исботлаб бўлган ажойиб мураббий. Фредди Юнберг бу ишни давом эттиради. Балки, у бу имкониятдан фойдаланиб қолар", – дейди Клопп.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: bbc.com