Клопп: "Диасдаги барча ҳусусиятлар бизга ёқади"

Mirjalol Normatov
4 фев 2022, 18:18
"Ливерпуль" бош мураббийи Юрген Клопп жамоанинг янги футболчиси Луис Диас ҳақида гапирди.

"У билан кўришганимча йўқ, ҳали у қароргоҳимизга етиб келмади. Бу трансфер - яхшилик белгиси. Биз жамоанинг ҳар бир чизиғини кучайтиришни истаймиз. Ҳозир ҳам, кейин ҳам муваффақиятга эришмоқчимиз.

Луисдаги барча ҳусусиятлар бизга ёқади. Унинг ўйинларини кузатиб бордик - ажойиб ўйинчи. Яхши маҳорат ва характер эгаси у.

У бизга келганидан хурсандман. У билан машғулотларни бошлашни интиқлик билан кутяпман", - деди Клопп.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal