

"Чемпионлик жангида интрига авжига чиқмоқда ва кутилганидан анча қизиқарли кечмоқда. Бундай бўлишидан шубҳаланмайман. Кимдир яқин таъқибчидан 12 очко олдиндалигимизда ғалабамизни ҳисоблаган деб ўйламайман. Муросасиз жанг охиригача бўлиши тушунарли бўлиб бормоқда. Ушбу пойгада борлигимизнинг ўзи қувонарли. Вазиятни яхшилашнинг ягона усули — бу ғалаба қозониш.
"Манчестер Сити" билан курашни ёзадиган журналистларни ўқимайман. Аммо, мухлисларнинг менга бераётган саволларининг оҳанги ўзгарганини пайқадим. Чемпионатни ютишни истасанг, бундай вазиятларда ўзингни кўрсатишинг ва курашишинг керак бўлади", — дея Клоппнинг сўзларини келтирди "Ливерпуль" матбуот хизмати.



