Клопп 7:1 ҳақида: "Ливерпул"да барчаси ўхшади"

Aziz Tukhtamuradov
13 окт 2022, 08:15
"Ливерпуль" бош мураббийи Юрген Клопп "Рейнжерс"га қарши ўйиндан сўнг (7:1) ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Танаффус пайтида бизда яхши кайфиятдаги суҳбат бўлиб ўтди. Иккинчи бўлимда бундан ҳам яхшироғини истагандик. Бу амалга ошгани кўриниб турибди. Айниқса, Муҳаммад Салаҳ учун. 

Позицияларга, таркибга кўника олганимиз муҳим. Асосий таркибда тушган футболчиларимиз - Карвальо, Эллиоттлар яхши ўйнашди. Мен мамнунман. 

Иккинчи таймда биринчи бўлимдаги вазиятларни давом эттирдик, рақибларни ҳаракатланишга мажбур қилдик. Улар марказдаги футболчиларни алмаштиришларига тўғри келди. 

Биз урган голлар эса якун бўлди. Бу бизда барчаси амалга ошган оқшом бўлди. Ғалаба кайфиятни ўзгартирди ва бу яхши. 

Якшанба куни ким келишини барчамиз биламиз ("Манчестер Сити"). Барчаси бошқача бўлади, аммо ўйинни бугунгидек кайфият билан бошлаган яхши", - деди Клопп. 

Ўхшаш янгиликлар


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: UEFA

Сўнгги янгиликлар

Барча ›