Кирикеш “Тоттенхэм”га ўтди
30 авг 2013 16:19
Янгиликлар


Кирикеш “Тоттенхэм”га ўтди
“Тоттенхэм” “Стяуа” клуби билан ҳимоячи Влад Кирикешнинг трансфери бўйича келишиб олди, деб хабар беради лондонликлар расмий сайти.
Трансфер нархи ва шартнома муддати ҳақида ҳали ҳеч қандай маълумот берилмаяпти.
Sky Sports берган хабарга кўра эса, трансфер нархи 8.5 миллион фунтни ташкил этган. Бундан ташқари “Тоттенхэм” трансфер ойнаси якунига қадар “Рома” ярим ҳимоячиси Эрик Ламел ва “Аякс” ярим ҳимоячиси Кристиан Эриксенни олишга ҳаракат қилади.

Фикрлар