
Дастлабки маълумотларга кўра, жиноятчи мотоциклда кетаётган бўлган ва Димостенуснинг машинасига қарата ўт очган. Воқеа жойига бир неча полиция кучлари етиб келиб, катта йўлни тўсган.
Ҳуқуқ-тартибот идоралари қотиллик қасддан содир этилганини тасдиқлади, жиноятчи қидирилмоқда. Терговчилар кузатув камералари ёзувлари ва гувоҳларнинг кўрсатмаларидан фойдаланиб, ҳужум хронологиясини тиклашга ҳаракат қилмоқда.
