Кин футболчилар билан жанжал туфайли "Астон Вилла"дан кетди

Narzulla Saydullayev
2 дек 2014, 07:22
Daily Mail нашрининг хабарига кўра, "Астон Вилла" ёрдамчи мураббийи Рой Кин бир қатор тажрибали футболчилар билан жанжаллашиб қолгани туфайли клубдан кетган.
Ўтган ҳафта Кин "Вилла Парк"ни тарк этиши ҳақида хабар берди. У Пол Ламбертга ёрдамчилик қилиб келаётган эди. Расмий хабарга кўра Рой ҳам клубда, ҳам Ирландия терма жамоасида ишлашдан чарчаган.

Бироқ норасмий хабарларга кўра "Манчестер Юнайтед"нинг собиқ футболчиси "Вилла"нинг бир қатор етакчи футболчилари билан айтишиб қолган.

Машғулотлардан бирида Рой футболчилар билан анчагина тортишиб қолган. Эртаси куни Ламберт Кин билан гаплашиб олган ва ирландиялик мутахассис кетишга қарор қилган.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: fapl.ru

Сўнгги янгиликлар

Барча ›