«Кимдир ўлдими?». Месси «Интер Майами»га ўтишини эшитган Дэвид Бекхэм ётган жойида йиғлаб юборган экан

Narzulla Saydullayev
25 мар 2024, 10:21
«Интер Майами» хўжайини Дэвид Бекхэм Лионель Мессининг ўз клубига келаётганини қаердан эшитганини айтиб берди.

«Лео ПСЖни тарк этишини эълон қилганди. Японияда эдим, тонгги соат 4 ёки 5 да ухлаб ётгандим, телефоним тинмай жиринглай бошлади.

Хотиним мени туртиб гапирди: «Телефонни ўчир, ухлаш керак». Кўзойнагимни олдим ва телефонда Месси Майамига келишни қарор қилганини ўқидим. Мен жойимга ўтирдим ва йиғлаб юбордим.
Виктория эса менга қараб: «Нима бўлди? Тинчликми? Кимдир ўлдими?»
Мен унга жавобан: «Месси келади, у Майамига келмоқда» дедим. Интернетга кирсам, барча жойда шу ҳақда ёзишган экан», — деди Бекхэм RMC Sport нашрига.


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: rmcsport.bfmtv.com