“Киллавит” ўйингоҳида футбол турнири

Narzulla Saydullayev
1 июн 2016, 10:32
Хоразм вилояти Янгиариқ туманининг Таган қишлоғидаги “Киллавит” ўйингоҳида 2002-2003 йилларда туғилган ёш “чарм тўп” усталари ўртасида 1 июнь -Халқаро болаларни ҳимоя қилиш кунига бағишланган очиқ биринчилик ўтказилди.

Янгиариқ туманидаги “Наврўз” футбол клуби ташаббуси билан вилоят маданият ва спорт ишлари бошқармасига қарашли спорт ўйинлари ва енгил атлетикага ихтисослаштирилган  болалар ва ўсмирлар спорт мактаби(СЎЕАИБЎСМ) ҳамкорлигида ташкил этилган мазкур мусобақа ўзига хос байрам туҳфаси бўлди.
Мусобақанинг ярим финалида “Наврўз”(Янгиариқ тумани) жамоаси “Жайҳун”(Урганч шаҳри) жамоаси устидан 2:0 ҳисобида зафар қучди.  СЎЕАИБЎСМ(Урганч шаҳри) жамоаси эса “Нефтчи”(Урганч тумани) жамоасини 3:1 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Ўз навбатида 3-ўрин учун кечган ўйинда “Нефтчи” жамоаси(мураббийи Баҳодир Раҳимов) “Жайҳун”дан кичик ҳисобда устун келди, 1:0. Ҳал қилувчи учрашувда Қудрат Собиров устозлик қилаётган “Наврўз жамоаси ёш футболчилари СЎЕАИБЎСМ(мураббийи Феруз Жуманиёзов)даги тенгдошларини 3:1 ҳисобида енгиб, турнир ғолибига айланишди.

Мусобақанинг энг яхши футболчиси номига Иномжон Матюсупов (СЎЕАИБЎСМ) сазовор бўлди. Шунингдек, номинациялар бўйича Ҳабибулла Матёқубов (ҳимоячи, СЎЕАИБЎСМ), Одамбой Машарипов (ярим ҳимоячи, “Жайҳун”), Давлатмурод Давлетов (ҳужумчи, “Наврўз”), Азизбек Баҳромов(тўпурар, СЎЕАИБЎСМ)лар эътироф этилди.

Икром  ХУДОЙБЕРГАНОВ.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›