UZ

Сўнгги янгиликлар

10:10Ламин Ямал "Реал"га қарши ўйиндан сўнг ижтимоий тармоқдаги саҳифасига ўзгартириш киритди  0 09:42Винисиус нима учун "Реал"ни тарк этмоқчи эканлиги маълум бўлди  3 09:11МЮ ва "Челси" қизиқаётган футболчининг нархи 120 миллион фунт этиб белгиланди  1 08:30Пролига. Бугун тур якунланади  0 08:03“Олтин тўп”га даъвогарлар рейтинги эълон қилинди. Рўйхатда Дембеле йўқ  8 07:36Ямал қимматбаҳо харидни амалга оширади  2 01:45Дунёнинг энг қиммат ярим ҳимоячилари эълон қилинди: Беллингем ва Педри нечанчи ўринда?  5 01:19"Реал" сардори яна жароҳат олди  1 00:47"Реал" Винисиусни "Эл Классико"даги реакцияси учун жазолайдими?  3 00:13Суд "Барселона"дан Негрейра билан тузилган шартномаларнинг оригинал нусхаларини талаб қилди, аммо улар ҳозирча топилмади  12 23:45Суперлига. "Сурхон" – "Андижон" 4:0  3 23:29Винисиус Алонсонинг "иши"дан сўнг "Реал"ни тарк этмоқчи  13 22:50"Ювентус" янги бош мураббий борасида музокараларни бошлади  5 22:19Февзи Давлетов: "Мағлубиятли сериямиз қачондир тугаши керак эди"  3 21:58Акмал Шораҳмедов: "Бизда ротация қийин бўляпти. "Андижон"да 10-12 нафар кучли футболчи бор"  28

Килиан Мбаппе ёзда клуб раҳбариятидан қўйиб юборишларини сўраганини тан олди Янгиликлар

Килиан Мбаппе ёзда клуб раҳбариятидан қўйиб юборишларини сўраганини тан олди

"Пари Сен-Жермен" ҳужумчиси Килиан Мбаппе ўтган ёзда француз клубидан уни қўйиб юборишларини сўраганини тан олди.

"ПСЖдан қўйиб юборишини сўрадим, сабаби шартномани узайтиришни режалаштирмагандим ва клуб менинг ўринбосарим билан шартнома имзолаши учун пул олишини хоҳлагандим.

Бу клуб менга кўп нарса берди, тўрт йил давомида барчадан мамнун бўлдим ва ҳали ҳам шундай.

Мен буни имкон қадар эрта маълум қилдим, шунда клуб бунга муносабат билдиришга вақти бўларди. Барча мамнун қолиши учун ушбу битимдан барчанинг фойда олишини хоҳладим. Агар клуб мени қўйиб юбормаса, қолишимни айтдим.

Шахсан менга августнинг сўнггида кетаман дейишим ёқмади, сабаби мен ўз хоҳишимни июлда маълум қилгандим", - дейди Мбаппе.

Эслатиб ўтамиз, Мбаппенинг ПСЖ билан тузган шартномаси 2022 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган. Мбаппе ёзда "Реал"га ўтиши мумкин эди, аммо парижликлар Мадрид клуби таклифини қабул қилишмади.

22 ёшли ҳужумчи жорий мавсум Лига 1 доирасидаги 9та ўйинда майдонга тушиб, 4та гол ва 3та ассист қайд этди.

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика