Киевнинг "Динамо" клуби ҳимоячиси Яхшибоевнинг жамоадошига айланди

Sherzod Nurmatov
17 фев 2021, 23:04
"Динамо" Киев ҳимоячиси Артём Шабанов расман "Легия" футболчиси сифатида таништирилди, деб хабар бермоқда польшаликлар матбуот хизмати.

Украиналик Польша клубида жорий мавсум охиригача ижарада ўйнайди. 28 ёшли футболчи ўзи учун 13-рақамни танлади.

Эслатиб ўтамиз, Шабанов "Динамо"га 2018 йил бошида келиб қўшилган эди. У 69 учрашувда 3 та гол урган.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: legia.com