UZ

Сўнгги янгиликлар

21:02Ўзбекистон Кубоги. "Насаф" "Пахтакор"га мағлуб бўлиб, гуруҳда қолиб кетди. "Лочин" бу сафар "Сурхон"ни мағлуб этиб, кейинги босқичга йўл олди  125 19:57"Рома" асосий футболчиси билан шартномани узайтиришга уриниб кўради  1 19:33​Санчодан уятли кўрсаткич  0 19:10Расман: Максим Шацких – "Андижон" бош мураббийи, Виталий Шпанюк – жамоанинг жисмоний тайёргарлик бўйича мураббийи  12 18:53Футзал бўйича Ўзбекистон Кубоги. "Оил Стар" ва БМБ финалда тўқнаш келадиган бўлди  1 17:37"ЎзСҚБ кўплаб вазиятлар яратди, бизнинг йигитлар туриб бера олишди" — Рустам Умаров  1 17:16"Арсенал" АПЛ юлдузи билан шартнома имзоламоқчи  0 16:30Ўзбекистон Кубоги. 3-тур дисквалификациялари: ОКМК, "Сурхон" ва "Шўртан" 1 нафардан йўқотишга эга  0 16:15"Манчестер Сити" ва Абдуқодир Ҳусанов 2025/26 йилги мавсум учун уй либосини тақдим этди  18 15:58Ўзбекистон Кубогида нима гап?  8 15:48Ўзбекистоннинг БАА ҳамда Қатарга қарши учрашувлари учун ҳакамлар тайинланди  20 15:48Ўзбекистон кубоги. "Пахтакор" 9:0 ҳисобида ютгани фойдасизми? "Насаф" 1:0 ҳисобида ютса, кейинги босқичга чиқадими?   12 15:31"Футбол олами". Водий дербисида "Нефтчи"да ғалаба, "Пахтакор"да 6:0, Қаршида жанговар дуранг ёхуд 9-тур ҳақида батафсил  0 15:20Эшитдик-да! CAFA U-17 мусобақасида Ўзбекистон U-16 терма жамоаси қатнашади  0 15:00Про лига. 6-тур ўйинларига ҳакамлар тайинланди  1

Кичик Гигант - Филипп Лам! Янгиликлар

Кичик Гигант - Филипп Лам!

Бугун ўз таваллуд айёмини нишонлаётган Филипп Лам ҳақидаги маълумотларни эътиборингизга тақдим этамиз.


Филипп Лам - 1983 йилнинг 11 ноябрида Мюнхенда туғилган. Германиялик футболчи. Ҳимоячи ва ярим ҳимоячи. "Бавария" жамоаси сардори. Германия терма жамоаси сафида жаҳон чемпиони ва вице-чемпиони.

Филипп 5 ёшлигида отаси уни маҳаллий футбол мактабига етаклаб боради. 11 ёшида эса Бавариядаги машҳур академия аъзосига айланади. Болалар бўлими мураббийи Ян Пинта йигитчани истеъдодини пайқай олган. Умуман, Ламни кўрган исталган мураббий унинг келажакда ажойиб футболчи бўла олишини айта оларди. Филипп икки маротаба, 2001 ва 2002 йилларда ёшлар Бундеслигаси ғолибига айланади. Иккинчи йилги ғолибликда Филипп жамоа сардори бўлган. Ўша йилги таркибда Бастиан Швайнштайгер, Андреас Оттль, Кристиан Лелль ва Петр Траховски каби футболчилар бўлганлигини ҳам таъкидлаб ўтиш лозим.

Клубдаги фаолияти

"Бавария"

Ёшлар жамоасидаги ўйинлари орқали Филипп Оттмар Хитцфельд назарига тушади. У футболчида асосий таркиб ўйинчисига мос бўлган сифатларни кўради. 2002 йилнинг 13 ноябрида у илк маротаба "Бавария" асосий таркибида майдонга тушади. Унинг дебюти Чемпионлар Лигаси доирасида "Ланс"га қарши ўйинга тўғри келган. Ўшанда у ўйин сўнггида, 90-дақиқада Маркус Фойльнернинг ўрнига майдонга тушганди.

У ёшлар таркибида таянч ярим ҳимоячиси, ўнг қанот ҳимоячиси ва ярим ҳимоячи позицияларида ўйнашга улгурган. Ўзи учун эса қанотларда ўйнашни қулай деб ҳисобларди. "Бавария-2"да у ҳужумларга қўшилиб кета оладиган қанот футболчиси бўла олди. Ўша вақтда "Бавария" ҳимоясининг ўнг қанотида Вилли Саньол, чап қаноти эса Биксан Лизаразю томонидан "брон" қилинганди. Шу сабабли ҳам, у "Штутгарт"га ўтиб кетишга мажбур бўлади.

"Штутгарт"

2003 йилнинг ёзида Лам ижара асосида "Штутгарт"га кўчиб ўтади. Аввалига у Андреас Хинкелга ўринбосар сифатида кўрилганди. Бироқ, бош мураббий Феликс Магат ундан бошқа позицияда фойдаланишга қарор қилади.

2003 йилнинг 3 августида у Бундеслиганинг биринчи турида "Штутгарт" сафида дебют қилади. Ўша мавсумда у 31 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол кирита олган. Чемпионлар лигасида эса 7 та ўйин ўтказган.



Иккинчи мавсум эса бироз оғирроқ ўтади. Евро-2004дан сўнг унга тикланиш учун вақт камлик қилади. Уни устига янги бош мураббий Маттиас Заммер қаҳрамонимизга кўп ҳам ишонч билдиравермайди. Ўша йили у 16 та ўйинда майдонга тушганди. 2005 йилнинг январида у ўнг оёғидан жароҳат олди ва шу билан 9 апрелда майдонга қайтди. Орадан бир ой ўтиб у тиззасидан жиддий жароҳат олади. Шу тариқа, Ламнинг "Штутгарт"даги фаолиятига якун ясалади.

"Бавария"

2005 йилнинг июлида Филипп "Бавария"га қайтади, лекин оғир жароҳатдан сўнг тикланишга улгурмайди. Шу тариқа у 19 ноябрдагина майдонга туша олади. Биксант Лизаразю кетганидан сўнг у "Бавария" ҳимоясининг ҳақиқий қиролига айлана бошлайди.

Айни пайтда Филипп Лам Бундеслиганинг энг қиммат ҳимоячиларидан бири ҳисобланади.

Терма жамоа

2004 йилнинг 18 февралида илк маротаба Германия терма жамоаси сафида майдонга тушади. Евро-2004 иштирокчиси. Германияда бўлиб ўтган ЖЧ-2006 да бронза медалини қўлга киритган. Шунингдек, ўша Мундиалнинг илк голига муаллифлик қилган. Евро-2008 кумуш медали соҳиби. Ярим финалда Туркия терма жамоаси дарвозасига гол киритган ва "немис машинаси"ни финалга йўлланма олишига ўзининг катта ҳиссасини қўшган. ЖЧ-2010 бронза медали соҳиби. 2014 йилги ЖЧда ғолиб бўлганидан сўнг терма жамоадаги фаолиятини якунлаганини маълум қилган.



Шахсий ҳаёти

2010 йилнинг 13 июлида у ЖЧдан қайтганидан сўнг дугонаси Клаудия Шаттенбергга уйланади. Тўй Мюнхендан 25 км узоқликдаги Айинг шаҳарчасида бўлиб ўтган. Ушбу маросимга шаҳар мери Йоханн Айхлер ташриф буюрганди.

2012 йилнинг августида эса жуфтлик ўғиллик бўлади. Чақалоққа Юлиан деб исм қўядилар.

Эришган ютуқлари

Жамоавий

"Бавария"

Германия чемпиони (8): 2003, 2006, 2008, 2010, 2013, 2014, 2015, 2016.

Германия кубоги соҳиби (7): 2003, 2006, 2008, 2010, 2013, 2014, 2016

Германия лигаси кубоги соҳиби: 2007

Германия суперкубоги соҳиби: 2010, 2012, 2016.

УЕФА Чемпионлар лигаси ғолиби: 2012/13

УЕФА Чемпионлар лигаси финалчиси: 2009/10, 2011/12.

УЕФА суперкубоги соҳиби: 2012/13

Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати ғолиби: 2013


Терма жамоада:

Германия

ЖЧ бронза медали соҳиби: 2006

ЖЧ бронза медали соҳиби: 2010

Европа чемпионати кумуш медали соҳиби: 2008

Европа чемпионати бронза медали соҳиби: 2012

Жаҳон чемпиони: 2014


Википедия маълумотлари асосида Азиз Тўхтамуродов тайёрлади

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика