Киберфутбол: Project X турнирида ўзбекистонликлар қолмади

Aslanov Jasurbek
25 авг 2016
FIFA 16 бўйича Projext X турнирининг 5-мавсуми давом этмоқда.

Унда бир неча нафар ўзбекистонлик иштирок этган эди. Турнирда энг узоққа бора олган ҳамюртимиз - Абдусапи Қаюмов бўлди. Қаюмов мағлублар тўрининг ярим финалида Rage жамоасининг "Anmoff" никли ўйинчисига 2:3 ҳисобида мағлуб бўлди.

Ўйинлар рўйхати:

"Anmoff" - Абдусапи Қаюмов

"Бавария" - Бразилия 3:5

"Ювентус" - "Ювентус" 6:1

"Реал" - "Бавария" 4:4

Франция - "Реал" 3:3

"Реал" - "Реал" 4:2

"Ювентус" - Бразилия 0:3

"Бавария" - "Ювентус" 3:3

Франция - "Бавария" 2:2

"Реал" - "Ювентус" 6:1


Айни дамда ғолиблар тўрининг финалига чиққан, Тошкентда бўлиб ўтган МДҲ Кубоги ғолиби Роберт Фахретдинов чемпионлик учун асосий даъвогарлардан бири ҳисобланмоқда. Роберт бир неча кун олдин Россия Премьер-лигасининг "Уфа" клуби билан шартнома имзолаган эди.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.asia