Ки Сунг Йонг: "Эрон билан баҳс оғир бўлди, навбатдаги ўйинларда ютишимиз керак"
02 ноя 2016 21:09
Янгиликлар
Ки Сунг Йонг: "Эрон билан баҳс оғир бўлди, навбатдаги ўйинларда ютишимиз керак"
Англиянинг "Суонси" клуби ва Жанубий Корея терма жамоаси ярим ҳимоячиси Ки Сунг Йонг ОФК расмий сайтига интервью берди.
"Эрон Осиёнинг энг кучли ва ноқулай рақиблардан бири ҳисобланади. Улар терма жамоа ўйинлари туфайли 3 ҳафтага миллий футбол лигасини тўхтатишгани ҳақида эшитдим. Шу боис терма жамоа бемалол узоқ вақт тайёргарлик кўра олди. Лекин айнан шу боис мағлуб бўлдик дея олмайман.
Аммо ҳали олдинда кўплаб ўйинлар бор. Эрон билан баҳс ҳақиқатдан ҳам оғир бўлди. Навбатдаги ўйинимиз ўз майдонимизда бўлади, кейин март ойида иккита учрашув бор. Биз фақат олдинга қарашимиз ва бу баҳсларда ғолиб чиқишимиз лозим", - дейди Ки Сунг Йонг.
Эслатиб ўтамиз, Жанубий Корея ва Ўзбекистон ўртасидаги ўйин 15 ноябрь куни Сеул шаҳрида бўлиб ўтади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Фикрлар