

“Ҳозир ўзимни яхши ҳис қиляпман, ҳатто жуда яхши деса ҳам бўлади. Жароҳатдан тикланиш жараёни аллақачон ортда қолди. Мен энди "тикланиш" сўзини эшитишни хоҳламайман. Ҳозир ҳам жисмонан, ҳам руҳий жиҳатдан энг яхши формадаман", - деди футболчи.
Кьеза жиддий жароҳат туфайли ўтган мавсумнинг бир даврини ўтказиб юборди. Жорий мавсум 25 ёшли италиялик футболчи А Серияда 7 та ўйин ўтказиб, 4 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди.



