"Челси" футболчиси Гари Кейхилл Англия кубоги доирасида "Ньюкасл" устидан қозонилган йирик ғалабадан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.
"Натижа адолатли бўлди. Бизга ғалаба зарур эди. Турнирда финалгача боришимиз керак. Айниқса, Лига кубогидаги мағлубиятдан сўнг. Ўйиндаги босимни енгиб ўта олдик. Миши Батшуайи яхши ўйнай олди ва ўз имкониятидан яхши фойдаланди", - деди Кейхилл.