UZ

Сўнгги янгиликлар

00:50Гвардиола “Ливерпуль”га қарши ўйиндан сўнг Ҳусановни мақтади  9 00:28Ла Лига. "Атлетико" кутилмаганда ўз майдонида "Бетис"га мағлуб бўлди, Антони ўйиндаги ягона голни урди  1 00:10ПСЖ — "Марсель". Таркиблар маълум  1 00:07"Валенсия" — "Реал". Таркиблар маълум  5 00:05АПЛ. "Ливерпуль" — "Манчестер Сити" 1:2  6 00:02А Серия. "Интер" меҳмонда "Сассуоло"га жавобсиз 5 та гол урди  1 23:47"Ювентус" — "Лацио". Таркиблар маълум  0 23:45Бундеслига. "Бавария" ўз уйида таъқибчиларидан бири бўлмиш "Хоффенхайм"га 5 та гол урди  9 23:33АПЛ. "Манчестер Сити" камбэк орқали "Энфилд"да "Ливерпул"ни мағлуб этди, Ҳусанов 61-дақиқада тўқнашувдан сўнг алмаштирилди  142 23:15“Нефтчи” “Челси”, “Удинезе” ва “Уотфорд” собиқ ҳужумчиси билан шартнома имзолади  7 22:30“Манчестер Сити”нинг трансфер мақсади маълум  0 20:48САфарда "Пахтакор" — "Қайрат" ўйинида. Бозоров, Мозговой, Тожиев ва Уразбахтин нималар дейишди?  0 20:04"Рома" Тоттини техник директор этиб тайинламоқчи. Римликларнинг собиқ сардори клубга қайтишга тайёр  1 19:35Эрон Про лигаси. Ўрунов ва Сергеев ўйнаётган "Персеполис" меҳмонда мағлубиятга учради  5 19:02ОПЛ. "Сабаҳ" ўз уйида йирик ҳисобда ғалаба қозонди ва биринчи ўринни янада мустаҳкамлади, Раҳмоналиевдан гол  4

Кейруш фейсбукда ғалати нарсаларни ёзди Янгиликлар

Кейруш фейсбукда ғалати нарсаларни ёзди

Эрон терма жамоаси бош мураббийи Карлуш Кейруш фейсбукдаги саҳифасида кўпчилик тушунмаётган гапларни ёзди.

Португалиялик мураббий шундай деган: 

"Худди шу пайтнинг ўзида баъзи одамлар сени ишдан чалғитишга ҳаракат қилади ва Микки Маус серияларида бўлгани каби бўлмағур гапларни тарқатадилар". 

"Худди шу пайтнинг ўзида бошқа бировлар бундай гапларни тарқатаётганларни "сийлаб" туришади, улар ҳақиқатни бекитишади ва бўҳтонларни юзага чиқарадилар. Улар Эрон терма жамоаси Жаҳон чемпионатида ва Осиё Кубогида қандай қилиб муваффақиятга эришишини ўйлаш ўрнига иғво тарқатиб юришади". 

"Худди шу пайтнинг ўзида нҳоятда камчилик одам менинг қанчалик жиддий ишлаётганимга ва ўз мақсадимдан оғишмай кетаётганимга ишонч билдиради. Ҳозир масаланинг ҳар бир нозик томонига жиддий эътибор берадиган пайт. Ҳозир дам олишнинг ёки шубҳага боришнинг мавриди эмас. Ҳозир ўзимизга ишонишнинг ва келажакка умид билан боқишнинг пайти". 

"Ҳозир ё мен билан бирга келажак сари олға қадам ташлайсиз ёки ортимда қолиб фисқу-фасод тарқатишда давом этаверасиз". 

Бу билан Кейруш нима демоқчи, у кимларни бўҳтон гапларни тарқатишда айблаяпти, буниси бизга қоронғи.

Рейтинг: -55   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика