Кейруш Эрондаги ишини давом эттиришга тайёр
31 авг 2018 14:02
Янгиликлар
Кейруш Эрондаги ишини давом эттиришга тайёр
Маълум бўлишича, португалиялик мураббий Эрон терма жамоасидаги ишини давом эттиришга тайёр. Тез орада унинг янги шартномага имзо чекиши кутилмоқда.
- "Жаҳон чемпионатидан сўнг менда бир нечта жамоадан таклифлар бўлди, - дейди Карлуш Кейруш. - Улар орасида Жанубий Корея, Жазоир ва Мексика бор эди. Лекин хаёлимдан Эрон кетмади. Мен Осиё Кубоги пайтида ҳам терма жамоада қолиб, ушбу мусобақада зафар қучишни хоҳлайман".
- "Ҳамма гап бу мусобақага қандай тайёргарлик кўришда. Чунки вақт кам қоляпти. Агар ўз кучимга ишонмаганимда шартномани узайтириш учун Эронга келмаган бўлардим. Биз жаҳон чемпионатида кичик сенсация қайд этдик. Осиё Кубогида эса каттароқ натижани кўзлаймиз. Агар ҳаммаси кўнгилдагидек кечса янги шартномага қўл қўяман. Мен бошқа жамоа билан тўрт йиллик шартнома тузишим ҳам мумкин эди, лекин Осиё Кубогида ғолиб чиқиш истаги кучлилик қилди".
Эслатиб ўтамиз, Карлуш Кейруш 2011 йилнинг апрель ойидан бери Эрон терма жамоасини бошқариб келмоқда. У Осиёда фаолият юритаётган энг машҳур мураббийлар сирасига киради.
Фикрлар