

“Қозон мен учун муҳим манзил. Бу ерда учрашув ўтказишимиздан хурсандман. Бу биз учун катта шараф. Мен “Қозон-арена”да бўлганман – ажойиб стадион.
Гуруҳимиз чакки эмас. Испанлар ва португаллар билан бўладиган ўйинлар... Бунда нималардир муҳим. Ушбу икки жамоанинг бизнинг гуруҳдан жой олиши – ҳаяжонли дақиқалар. Ҳеч бўлмаса Россия термаси билан бир гуруҳда жой олишни истагандим, аммо қуръа бизга бундай имкониятни бермади. Португалия ва Испанияга қарши ўйнашдан бахтиёрмиз.
Азмун? Агар унда терма жамоа етакчиси бўлиш учун имконият бўлса, у албатта бундан фойдаланади”, дея Кейрушнинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда “Татар-информ” агентлиги.



