Кейруш Эрон терма жамоасини тарк этадими?

Narzulla Saydullayev
12 апр 2016
Эрон терма жамоаси бош мураббийи Карлос Кейруш жамоани тарк этиши мумкин.

Маълумотларга кўра, Кейруш шароитлар яхши эмаслигидан нолимоқда ва Эрондан кетиши кутилмоқда. Португалиялик мураббийга Африка терма жамоаларидан, хусусан, Жазоир термасидан таклиф бор.

Бугунги қуръадан сўнг мураббийнинг фикрлари шундай бўлди: "Бу босиқчда осон ўйинлар бўлмайди. Майдонда ва унинг ташқарисида жуда катта босим бўлади".

Эслатиб ўтамиз, Карлос Кейруш 2011 йилдан буён Эрон терма жамоасини бошқариб келмоқда. Мураббий жамоани 2014 йилги Жаҳон чемпионатига олиб чиққанди.


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia