Кейн: "Ёдимда, 20 учрашувда 47 гол урганман"

Mirjalol Normatov
13 апр 2018, 21:55
"Тоттенхэм" ҳужумчиси Харри Кейн "Sky Sports" нашрига интервью берди.

"Ёшлигимда ҳам урган голларимни ҳисоблаб юрардим. Ёдимда 10 ёшлигимда "Рижуэй Роверс" жамоаси таркибида ўйнаб юрганимда 20 учрашувда 47га яқин гол киритганман. Тўғри, уларни эслай олмайман, бироқ айримлари хотирамда сақланиб қолган. 18 ёшимда "Кавентри" таркибида ҳимоячи устидан тўпни ошириб ўтганман ва дарвозанинг тўққизлигини ишғол этганман. Бу менинг энг чиройли голларимдан бири бўлган", - деди Кейн.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: SkySports