Кейн – XXI асрда мундиал учрашувида пенальтидан ҳам гол урган, ҳам адашган илк футболчи

Eldor Akmurzayev
11 дек 2022, 09:00
ЖЧ-2022 чорак финалида Англия 1:2 ҳисобида Францияга мағлуб бўлди.

Харри Кейн 54-дақиқада пенальтини аниқ амалга ошириб, ҳисобни тенглаштирди. Бироқ, 84-дақиқада у 11 метрлик нуқтадан зарба беришда адашди ва инглизлар мувозанатни тиклаш имконини қўлдан чиқарди.

Шу тариқа, Кейн 21 асрда мундиалнинг бир учрашувида пенальтидан ҳам гол урган, ҳам адашган илк футболчи сифатида (ўйиндан кейинги футбол лотереясини ҳисобга олинмаганда) тарихдан жой олди.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Gracenote Live