

85-дақиқада Харри Кейннинг пасидан сўнг, Сон Хён Мин дарвозани ишғол этди. Шундай қилиб, Кейн ҳамда Сон дуетининг АПЛда ҳамкорликда урган голлари 37 тага етди ва улар ушбу натижа бўйича мусобақа рекордини янгилашди. Улар 2015/2016 йилги мавсумдан бери “шпорлар” сафида бирга ўйнаб келишмоқда.
Аввалги рекорд эса “Челси” собиқ аъзолари Дидье Дрогба ҳамда Фрэнк Лэмпард (умумий 36 голда қатнашган) томонидан 8 йил олдин ўрнатилганди.



