

Ўйинда Сон Хён Мин ҳужумдаги шериги Харри Кейнга голли пас берди. Шундай экан "шпорлар" ҳужум жуфтлиги Англия чемпионатининг жорий мавсумида бир-бирларига 14 бор ассист амалга оширишди.
Улар "Блэкберн" собиқ ўйинчилари Алан Ширер - Крис Саттон дуэтининг рекордини янгилашди. Бу жуфтлик мавсумда 13та ассист амалга оширишган.
"Тоттенхэм" айни дамда Англия чемпионатида 45 очко билан жадвалда 6-ўринда бормоқда.



