Кейн "Тоттенхэм"да қолади(ми)?

Sherzod Nurmatov
28 фев 2021, 00:23
"Тоттенхэм" ҳужумчиси Харри Кейн кейинги ёзда жамоани тарк этмайди.

The Telegraph хабарига кўра, "шпорлар" раҳбарияти юлдуз футболчини бошқа бир футболчига алмаштириш ниятида эмас.

"Тоттенхэм" хўжайинлари 27 ёшли ўйинчи ортидан фақат пул ишлашни хоҳлайдилар, бироқ ҳозирги молиявий инқироз даврида бундай қиммат харидни ҳеч ким амалга оширмайди.

Кейн жорий мавсумда "Тоттенхэм" таркибида 33 ўйин ўтказиб, 21 та гол урган ва 14 та голли узатмани амалга оширган. Унинг трансфер қиймати 120 миллион еврони ташкил этади.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: The Telegraph

Сўнгги янгиликлар

Барча ›