

"Агар сен топ футболчи бўлсанг, соврин ютишни истайсан. "Тоттенхэм" олдидан муҳим ўйинлар турибди. У Англия лигаси кубоги финалида ўйнайди ва АПЛда кучли тўртликка киришга уриниб кўради. Амаллай оладими? Бу катта сўроқ остида.
Бу Кейнга таъсир қиладими? Унинг "Тоттенхэм" билан шартномаси бор ва буни клуб ҳал қилади. Аммо Кейннинг ўрнида бўлганимда, нуфузли турнирларда ғолиб бўлиш учун клубни алмаштирардим. "Тоттенхэм"да бу амалга ошмайди", - деди Кин.




