

Бугун инглизлар Евро-2024 чорак финалида Швейцарияга қарши майдонга тушишади.
Бу баҳс Гарет Саутгейт учун Англия терма жамоаси бош мураббийи сифатида 100 ўйин бўлади.
"Тўғри, босс вақти-вақти билан танқид остида қолади. Аммо охир оқибат фақат биз майдонга чиқамиз.
Мураббий бизга кўп нарса бера олди. У Англия тарихидаги энг яхши мураббийлардан бири. Шу сабабли майдонга чиқиб, унга миннатдорчиликни натижа орқали айтишимиз керак" - деди терма жамоа сардори.


