Кейн операция қилинди

Mirjalol Normatov
12 янв 2020, 12:41
"Тоттенхэм" ҳужумчиси Харри Кейн операция қилинди.

Бу ҳақда футболчининг ўзи твиттерида маълум қилди.

"Операция яхши ўтди. Илк кунданоқ тезроқ тузалишга ҳаракат қиляпман", - деди Кейн.

Кейн 1 январь куни "Саутгемптон"га қарши ўйинда жароҳатланганди. У апрелдан олдин машғулотларга қайтмаслиги кутилмоқда.

Ушбу мавсумда Кейн барча турнирларда 25 ўйинда қатнашиб, 17 гол урди ва 2 ассистентликни қайд этди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: twitter.com/HKane